Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши қурилиши муносабати билан 19 сентябрдан 25 ноябрга қадар пойтахтнинг Чилонзор туманидаги Гавҳар кўчасининг бир қисми, яъни «Олмазор» метро бекати рўпарасидаги йўл қисман ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Автотранспорт воситалари ҳаракати айланма йўл орқали амалга оширилади. Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)