Тошкентда биринчи марта халқаро Tashkent Book Fest китоб-кўргазма ярмаркаси ўтказилади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Tashkent Book Fest 2—4 октябрь кунлари «Ўзекспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади.
Маълум қилинишича, кўргазма Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил этмоқда.
Хорижий ва маҳаллий нашриёт китоблари билан танишиш, янги асарлар тақдимотида иштирок этиш, чет эл ва ўзбек адиблари, муаллифлари билан учрашиш мумкин бўлади, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ёзувчи, шоир ва рассомлар билан ижодий суҳбатлар, соҳага оид семинарлар, маҳорат дарслари, тренинглар ва акция ҳамда китоб танловлари ўтказилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)