Продюсер Тимур Бекмамбетов Snapchat платформаси учун сериал ишлади, деб хабар беради Meduza.

Фото: YouTube

«Dead of Night» сериали вертикал форматда суратга олинган. У худди шу ном остидаги китоб асосида ишланган ҳамда зомби—апокалипсисга тушиб қолган қиз ҳақида ҳикоя қилади. Сериал 4—5 дақиқа давом этадиган ўнта қисмдан иборат. Унинг биринчи қисми премьераси 16 сентябрь, душанба куни ўтказилди.

Россиянинг Snapchat платформасида ҳозирча сериални кўриш имкони йўқ. «Dead of Night»ни бошқа платформалар орқали трансляция қилиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.