Япониялик жаҳонга машҳур архитектор, Прицкер мукофоти соҳиби Тадао Андо Ўзбекистон Давлат санъат музейини реконструкция қилишнинг дизайн концепциясини яратади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директор ўринбосари Саида Мирзиёева маълум қилди.
Тегишли шартнома Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан 26 август куни Осака шаҳрида имзоланди.
Андо замонавий биноларни лойиҳалаштиришда ўзига хос миллий эстетик жиҳатларни қўллайди. Меъморнинг энг таниқли ишлари орасида Италия, Франция, АҚШ, Япониядаги театрлар, музейлар ва санъат марказлари дизайнлари бор.
Изоҳ (0)