Ўзбекистон бош прокурорининг буйруқлари билан Сурхондарё ва Фарғона вилояти прокурорлари ўзгарди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу вақтгача Сурхондарё вилояти прокурори сифатида ишлаб келган адлия катта маслаҳатчиси Улуғбек Қосимов энди Фарғона вилоятига прокурорлик қилади.
Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган адлия катта маслаҳатчиси Садриддин Турдиев эса Сурхондарё вилояти прокурори этиб тайинланган.
Изоҳ (0)