• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухоро давлат университетида ташкил этилган янги факультет талабалари ўқиш олисдаги коллеж биносига кўчирилганидан норози. Бош бинода эса жой танқис

    Бухоро давлат университетида ташкил этилган янги Агрономия ва биотехнология факультетининг янги бинога кўчирилиши кўплаб талабаларнинг норозилиги ва эътирозига сабаб бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Янги ўқув йили бошиданоқ у ерда зарур шарт-шароитларнинг йўқлиги ҳақидаги эътирозлар ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг диққатини жалб этди. Исми-шарифи очиқланишини истамаган бир гуруҳ талабалар «Дарё»га мурожаатида янги ўқув биносида шароитлар мавжуд эмаслиги, жумладан, ошхона, ҳожатхона, спорт зали йўқлиги, лаборатория хонаси жиҳозланмагани, устига-устак, қатнов учун масофа узоқлигини билдирган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълумотга кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 10 июндаги 513-сонли буйруғи билан (Вазирлар Маҳкамасининг 29 майдаги 14/1-1074-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида) Бухоро давлат университетида «Биология» ва «Тупроқшунослик» йўналишлари негизида Агрономия ва биотехнология қўшма дастурлар факультети ташкил этилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бухоро вилояти ҳокимлиги кўрсатмаси ҳамда вазирликнинг 2019 йил 29 августдаги 773-сонли буйруғи билан Бухоро туманидаги «Работиқалмоқ» қишлоғи, Янгиобод кўчасида жойлашган Саноат касб-ҳунар коллежи биноси университет тасарруфига ўтказилган. Мазкур факультетда истиқболда агрономия, биотехнология, агрокимё ва агротупроқшунослик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси, агрологистика, агробизнес, ўсимликлар ҳимояси ва карантини таълим йўналишлари бўйича хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу янги факультетда «Биология» (турлари бўйича) ва «Тупроқшунослик» таълим йўналишлари бўйича ўқиётган талабалар ўз йўналишлари бўйича ўқишни давом эттириб, белгиланган намунадаги бакалаврлик дипломига эга бўлади.

    Билдирилишича, Бухоро давлат университети талабалари контингенти жорий ўқув йилида салкам 14 мингга етган. Келгуси йилда муассаса талабалари сони 20 минг нафарни, 2030 йилларга бориб эса 40 минг нафарни ташкил этиши кутиляпти. Университет эса бор-йўғи 6 мингдан ортиқроқ талабага мослаштирилган ва яқин йилларгача кўпи билан 7-8 минг талаба 2 сменада ўқитиб келинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Дунё амалиётида ҳам университетлар одатда бир жойда жойлашмаганлигини кўришимиз мумкин. Жаҳоннинг кўпгина машҳур университетлари кампуслар кўринишида шаҳар ташқарисида жойлашганлиги одатий ҳол. Талабалар томонидан қўйилаётган талаблар эса университет имкониятига тўғри келмайди. Таълим жараёнлари 2 сменада олиб борилаётганига қарамай, ўз-ўзидан жой масаласи танқис. Айни кунда университетимизда таълим жараёнлари 7 та манзилда олиб борилмоқда. Жумладан, жорий ўқув йилида шаҳар ва унинг атрофида жойлашган, илгари касб-ҳунар коллежлари бинолари ва бошқа мақсадларда ишлатилган 3 та ўқув биноси университет тасарруфига ўтказилди. Ҳозирда уларда ўқиш ва таълим учун барча шароитлар бор. — дейди университет ректори, профессор Обиджон Ҳамидов. — Ҳозирда Агрономия ва биотехнология факультети жойлашган илгариги Бухоро туман Саноат касб-ҳунар коллежига қатновни яхшилаш учун вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят йўл-транспорт департаменти билан келишилган ҳолда 2 та йўналишли автобуслар хизмати йўлга қўйилди. У ерда университетнинг бошқа биноларидан кам бўлмаган имконият ва шароитларни яратиш учун барча имкониятларни ишга соляпмиз.

    Агрономия ва биотехнология факультети учун унинг таълим йўналиши қишлоқ хўжалиги соҳасига мувофиқлаштирилгани сабабли вилоятнинг қишлоқ хўжалиги тармоғи энг яхши ривожланган ҳудуд — университет бош биносидан 10,5 километр, шаҳар ҳалқа йўлидан 3 километр масофада жойлашган таълим муассасаси танланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Шаҳар марказидан ўқишга қатнашимиз учун автобуслар етишмайди. Баъзида ҳатто иккита транспорт алмаштиришимизга тўғри келяпти. 10,5 километр нарида таҳсил олиб, яна шунча километр йўл босиб, ётоқхонага қайтиш ҳам пул билан, ҳам вақт билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаряпти. Бош корпусда турли хориж тиллари тўгаракларига қатнардик. Афсуски, масофа оралиғи бизнинг қўшимча сабоқларимиз вақтини ўтказиб юборишимизга сабаб бўляпти. Бир кунда 20-25 минг сўм сарфлашимизга тўғри келяпти. Бундан ташқари, ошхона кичик, буям етмагандай, овқатлар сифати ҳам талабга жавоб бермайди, — дейди талабалар.

    «Дарё» мухбири томонидан ҳолат ўрганилар экан, янги ўқув биносида моддий-техник база мустаҳкамлангани, мавжуд ошхона ёнида қўшимча равишда енгил конструцияли 70 ўринга мўлжалланган ошхона тиклангани, кутубхона ва буфет хизмати борлиги ва айни пайтда ёпиқ қишки ошхона тиклаш ишлари бажарилаётганига ойдинлик киритилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бухоро туманидаги саноат касб-ҳунар коллежи биноси ўқув жараёнларини олиб боришда ҳеч қандай талабга жавоб бермайди. Маърузаларни фаоллар зали ёки коллеж спорт майдончасида тикка турган ҳолда ўтказамиз. Ўқув хонасининг шундоқ ёнида ошхона, овқат ҳиди ўқув хоналари ҳавосини бузиб туради. Лаборатория машғулотларини ўтказиш учун ҳам анжомлар йўқ. Муаммоларни ечсангиз, 500 нафардан ортиқ талабанинг оғирини енгил қилган бўлардингиз», — дейилади мурожаатда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Янги бино интернет тармоғига уланган, ўқув аудиториялари ва бошқа хоналарни ўзаро ички локал компьютер тармоғига бирлаштириш ишлари давом эттирилмоқда, тиббиёт пункти ва спорт залини жиҳозлаш бўйича амалий ишлар бошланган. Бироқ, спорт майдончаси таъмирталаб: инвентарлар йўқ, мавжудлари ҳам фойдаланишга яроқсиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Албатта, камчиликлар йўқ эмас, бор. Аммо янги жой, янги маскан. Ўн кун ичида шунча натижага эришдик. Узоғи билан яна бир ҳафта ёки ўн кун ичида қишлоқ ичидаги ушбу таълим муассасаси ҳам шаҳар марказидаги билимгоҳдан қолишмайдиган имкониятларга эга бўлади. Кўриб турганингиздек, ўқув биноси шинам ва замонавий. Ушбу бинога кўчиб келганимизда уни алоҳида ремонт қилишга ҳожат йўқ эди. Агрономия ва биотехнология факультетида таълим жараёнлари бевосита кўпроқ амалиётга қаратилгани боис, янги ўқув йилининг тўртинчи куниёқ илгариги ўқув биноларидан биология ва кимё ўқув лабораториялари кўчириб келинди. Ушбу лабораторияларда хорижий фондлар ҳисобидан қиймати 300 минг еврога тенг замонавий жиҳозлар мавжуд. Аммо талабаларга дастлаб 15 кун-бир ой давомида назарий билимлар берилиши, кейин эса лаборатория машғулотларини ўтказиш кўзда тутилгани учун улар лаборатория хоналари ва жиҳозлари йўқ, деб ўйлашган бўлиши мумкин, — деди факультет декани Аббос Қодиров.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шу куни янги ташкил этилган факультет фаоллар залида университет ректори ҳамда талаба-ёшлар учрашуви ўтказилди. Унда Бухоро шаҳар марказига яқин — 10,5 километр масофага кўчирилган манзилга қатновчи йўналишли автобуслар сонини ошириш, ўқув биноси олдидан кесиб ўтувчи йўл икки ёнида замонавий кўринишга эга бекатлар барпо этиш, шунингдек, талабаларнинг таклиф ва талабларига кўра, бир неча кун ичида хориж тиллари тўгаракларини очиш ишлари амалга оширилиши маълум қилинди.

    16.09.2019, 18:41   Изоҳ (0)   20029
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда қаровсиз Damas’дан 2 минг доллар ўғирлаган эркак ушланди

    16.09.2019, 18:26

    Чилонзорда сауна ёниб кетди. Бир киши қутқариб қолинган

    16.09.2019, 18:10

    Миср Ўзбекистон маҳсулотларининг Африкага экспортини ошириш учун ўз имкониятларини таклиф қилди

    16.09.2019, 17:38

    Туркиялик инвесторлар Ўзбекистонда яратилган бизнес муҳитидан мамнунми?

    16.09.2019, 17:06

    Афғонистонда электр узатиш устунлари портлатилди. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Афғонистонга экспортда узилиш бўлмаганини маълум қилди

    16.09.2019, 16:12

    Россия парламенти қуйи палатаси раиси Вячеслав Володин Ўзбекистонга келди

    16.09.2019, 15:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.