Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментини жалб қилган ҳолда ўтказган тезкор тадбири давомида Асака туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган, вақтинча ишсиз Ҳ.М. фирибгарлик йўли билан ўзганинг пул маблағини ўзлаштириб олаётган вақтида ушланган.
Хабар беришларича, Ҳ.М. фуқаро С.Ш.га иссиқхона қуриши учун «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» давлат корхонасининг Асака тумани филиали, туман фермерлар кенгаши ва қишлоқ хўжалиги бўлимидаги танишлари орқали 1 гектар ер ажратиб берилишига кўмаклашишни ваъда қилган
«Ҳ.М. фуқаро С.Ш.дан кўрсатадиган ‘хизмати’ учун 10 минг доллар талаб қилган ва ушбу сумманинг 2 минг долларини аванс сифатида олаётган вақтда ушланган», — дейилади берилган расмий ахборотда.
Изоҳ (0)