Андижон шаҳрида яшовчи 34 ёшли М.Р. исмли аёл хўжаободлик 25 ёшли фуқаро ва унинг дугонасини Қирғизистондаги Ўш давлат университетига ўқишга киритишда ёрдам беришини айтган.
Андижонлик аёл ушбу ёрдами учун 2,2 минг доллар миқдорида пул сўраган. У сўралган пулни олаётган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланган.
Хабар беришларича, ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)