Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 16 сентябрь, душанба куни Индонезиянинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
«Вазир Индонезия собиқ президенти Бухоруддин Юсуф Ҳабибийнинг вафот этгани муносабати билан самимий таъзия изҳор этди ва элчихонада очилган Ҳамдардлик китобига тегишли қайдни киритди», — дейилади хабарда.
1998 йилда Индонезияга президентлик қилган Бухориддин Юсуф Ҳабибий 2019 йил 11 сентябрь куни 83 ёшида вафот этган эди. Унинг вафоти муносабати билан Индонезияда 14 сентябргача миллий мотам эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)