17 сентябрь, сешанба куни Ўзбекистон ва Иордания делегациялари ўртасида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этишларича, Ўзбекистон делегациясига мамлакат ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Аҳатов бошчилик қилади.
Аввалроқ Дилшод Аҳатов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қоҳирада Миср ҳукумати аъзолари билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон делегациясининг Мисрга ташрифи 16 сентябрь куни якунланиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)