Самарқандда икки кунда икки киши пора билан ушланди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Фото: «Комета-Донецк»

Самарқанд вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, 6 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги «Боғишамол» адвокатлар ҳайъати адвокати А.М. Самарқанд вилоятида яшовчи икки нафар фуқародан никоҳдан ажратиш жараёнини тезлатиш ва алимент тўловларини ундириш масаласида ёрдам бериш эвазига 200 долларни пора тариқасида олаётган вақтда қўлга олинган.

Шунингдек, 7 сентябрь куни Самарқанд вилоятидаги ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбир чоғида Нарпай тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси ёрдамчиси Р.М. бирлашма тиббий ходимидан унинг 0,25 ставка иш ўрнини тўлиқ ставкага ўтказиб бериш шарти билан 400 долларни пора сифатида олаётган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.