Қозоғистонда митинглар учун мақбул манзилларни белгилаш ва зўравонлик учун жазони кучайтириш Умуммиллий режага киритилди.

Фото: Tengrinews

Мамлакат президентининг халққа мурожаати 5 йўналишга бўлинди.

«Биринчи йўналишга фуқаролар ва ташкилотлар мурожаатлари билан ишлаш сифатини кучайтириш, давлат хизматчилари сонини босқичма-босқич 25 фоизга қисқартириш ва маълум бир жойларда митинглар ўтказилишига рухсат бериш кирди», — дейди Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Алихон Исмоилов.

Исмоиловга кўра, иккинчи йўналиш доирасида шахсга қарши оғир жиноятлар — жинсий зўравонлик, педофилия, наркотиклар тарқатиш, одам савдоси, маиший зўравонлик ва браконьерликка қарши жазоларни кучайтириш бўйича 6 та қонун қабул қилиниши кўзда тутилган.

Қолган йўналишларга микро ва кичик бизнесни даромад солиғи ва текширувлардан 3 йилга озод қилиш, уй-жой кредитлашини кенгайтириш, олий ўқув юртлари сони таҳлили, ўқитувчилар маошини ошириш ва бошқалар кирган.

Умуммиллий режа жами 21 банддан иборат.