Дания полицияси АҚШ президенти Дональд Трампнинг кейинчалик бекор қилинган мамлакатга ташрифи учун 4 миллион крон (600 минг доллар) сарфлади.
Бу сумма ташриф мўлжалланган кунлари полиция зобитларининг қолдирилган таътили, шунингдек, ходимларга компенсация тўловларини ҳам ўз ичига олади.
Август ойида Трамп Данияга сафарини ва мамлакат бош вазири Метте Фредериксен билан музокараларни у АҚШ етакчисининг Гренландияни сотиб олиш ҳақидаги ғоясини «мантиқсиз» деб атагандан сўнг бекор қилганди.
Изоҳ (0)