АҚШ президенти Дональд Трамп зарурат туғилган тақдирда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.
У, шунингдек, Москва ва Киев ўртасида маҳбуслар алмашилганини ўта ижобий ва «катта қадам» деб баҳолади.
«Агар уларга иштироким зарур бўлса, шундай қиламан. Алмашув эса чиндан ҳам жуда ижобий ҳодиса», — деди Трамп АҚШнинг «Норманд формати»даги иштироки эҳтимоли ҳақидаги саволга жавобан.
Изоҳ (0)