АҚШнинг 50 штати бош прокурорлари Google компаниясига нисбатан текширув бошлади. Бу ҳақда Техас штати бош прокурори Кен Пэкстон маълум қилди.
Пэкстонга кўра, Google онлайн-реклама бозорида асосий ўринни эгаллаб олган. Бу эса бошқа компаниялар ўсишини тийиши ва истеъмолчилар учун нарх ошишига олиб келиши мумкин.
«Биз кичик ва йирик бизнесдан юзлаб шундай воқеаларни эшитдик. Улар бу ҳолатдан қаттиқ ташвишда», — деди Кен Пэкстон.
Google компаниясида бош прокурорларга реклама фаолияти ҳақида батафсил жавоб бериш учун 30 кун муддат бўлади.
Изоҳ (0)