Қирғизистоннинг Боткен вилояти, Қадамжой тумани, Ноогарди қишлоғи аҳли спиртли ичимликлар истеъмолидан воз кечишга қарор қилди, деб хабар қилади «Turmush».
6 сентябрдан эътиборан қишлоқда алкогол сотувига тақиқ жорий этилди.
Маҳаллий оқсоқолларга кўра, спиртли ичимликлар туфайли қишлоқда турли нохуш ҳодисалар рўй бермоқда. Шу сабабли мазкур чорани қўллашга мажбур бўлишган.
Ҳамқишлоқлар уларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлади. Шундан сўнг қишлоқ дўконларидаги барча алкогол маҳсулотлари 90 минг сом (1,3 минг АҚШ доллари)га сотиб олиниб, йўқ қилинди.
Изоҳ (0)