Босма китоблар рақамли технологиялар ривожланган даврда ҳам эътибордан четда қолмаяпти. Иссиқ чой ичиб, кўрпага ўранган ҳолда китоб ўқишнинг завқи бошқача. Шу сабабли сирли муҳитга эга ва ўқувчиларни ажойиб оламларга олиб кирадиган ўн минглаб асарлар сақланадиган кутубхоналар тобора кўпроқ маҳаллий аҳоли ва сайёҳларни ўзига жалб этмоқда.
Тринити коллежи кутубхонаси, Дублин, Ирландия
Ноёб асарлар ва хариталар билан тўла тўқ рангли ёғоч жавонлар, гумбазсимон шифт, ёзувчиларнинг мармар бюстлари — кўпчилик қадимий классик кутубхонани айнан шундай тасаввур қилади. Ирландиядаги 200 минг китобдан иборат энг катта адабий хазина нафақат 800 йилга оид ноёб муқаддас Келт китоби билан, балки машҳур ташриф буюрувчилар — Тринити коллежи битирувчилари билан ҳам шуҳрат қозонган. Улар орасида Владимир Набоков, Оскар Уайлд ва Жонатан Свифт каби адиблар бор.
Адмонт аббатлигининг кутубхонаси, Адмонт, Австрия
Барокко услубидаги ҳақиқий ҳашаматли кутубхона Бенедиктинлар монастирида жойлашган. Унинг 70 метр узунликдаги оқ залнинг еттита гумбази Бартоломео Алтомонтенинг фрескалари билан безатилган. Тахминан 200 минг нусхадан иборат фонди билан дунёдаги энг йирик монастир кутубхонаси ҳисобланади. Жозеф Штаммелнинг ҳайкаллари (ёғочдан ясалган бўлса-да, бронза бўёқ билан қопланган) интерерга алоҳида кўрк ва улуғворлик бахш этади.
Бинҳаи кутубхонаси, Тянжин, Хитой
Голландиянинг MVRDV архитектура фирмаси томонидан яратилган, марказида ёрқин сфера жойлашган космик дизайн туфайли Бинҳаи кутубхонаси дунёдаги энг ғайриоддий кутубхоналардан бирига айланган. Китоблар шифтга қараб кўтариладиган террасасимон токчаларида жойлаштирилган. Шу боис футуристик бино инсон кўзига ўхшаб кетади.
Россия миллий кутубхонаси, Санкт-Петербург, Россия
Кутубхона лойиҳаси Екатерина II томонидан тасдиқланган бўлиб, Александр I даврида тантанали равишда очилган. Бугунги кунда мазкур кутубхона 38 миллионга яқин китоб, қўлёзма ва турли ҳужжатларни ўз ичига олади. Айтганча, шифтгача бўлган китоб жавонлари ва ҳаракатланувчи нарвонлар кўпчиликка “Соҳибжамол ва махлуқ” мультфильмидаги кутубхонани эслатади.
Эскориал Қироллик кутубхонаси, Сан-Лоренсо-де-Эл-Эскориал, Испания
Муқаддас Галл монастири кутубхонаси, Швейцария
Бранденбург техника университети кутубхонаси, Котбус, Германия
Ҳанделингенкамер парламент кутубхонаси, Гаага, Нидерландия
Санкт-Флориан монастири кутубхонаси, Австрия
Қатар Миллий кутубхонаси, Доҳа, Қатар
Мазарини кутубхонаси, Париж, Франция
Изоҳ (0)