• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонга Россия, Тожикистон ва Афғонистондан олиб келинган қарийб 80 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

    Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистонга Россия, Тожикистон ва Афғонистондан олиб келинган қарийб 80 килограмм гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйилганини маълум қилди.

    Фото:Видеодан кадр

    Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Узун туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 2005 ва 2006 йилларда туғилган икки нафар маҳаллий фуқаро 20 кило 374 грамм опий ва 41 кг 668 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаларини Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келган вақтида ушланган.

    Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериги бўлган, Узун туманида яшовчи, 2004 йилда туғилган шахс ҳамда гиёҳвандлик воситаси бюртмачиси ҳисобланган, Денов туманида истиқомат қилувчи, 2000 йилда туғилган фуқаро ҳам процессуал тартибда ушланган.

    Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса, Қозоғистондан халқаро ўтказиш пункти орқали мамлакатга кириб келган Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган шахсга тегишли юклар ўрнатилган тартибда текширилганда мармар қуйма тош ичига яширилган 7 кило 902 грамм “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлган.

    Терговга қадар текширув давомида, наркокурер моддий манфаатдорлик эвазига ушбу гиёҳвандлик воситасини Россиянинг Москва шаҳрида номаълум шахс томонидан Telegram бот орқали кўрсатилган манзилдан олиб, Ўзбекистондаги буюртмачига етказиб бериши кераклиги аниқланган. Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, Бекобод туманида истиқомат қилувчи, 1985 йилда туғилган фуқаро Ўрта Чирчиқ туманида гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олган вақтида ушланган.

    Давлат хафсизлик хизматининг Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида афғонистонлик наркосавдогарлардан гиёҳвандлик воситаларини олиб, Фарғона вилоятида сотиш билан шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди.

    Хусусан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1964 йилда туғилган аёл ва унинг 1993 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган ўғли қўлга олиниб, улардан Афғонистондан контрабанда йўли билан келтирилган 5 кило 878 грамм опий ва 3 кило 922 грамм гашиш моддалари ашёвий далил сифатида олинган.

    Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида хориждан олиб келинган жами 79 кило 744 грамм гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

    Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят кодексининг 246 (контрабанда) ва 273-моддалари (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    20 август, 09:28   Изоҳ (0)   615
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Қойил қолмай илож йўқ”. Малика Диана папарацсилар таъқиб қилмаслиги учун қандай айёрона усул ўйлаб топган?

    Шоу-бизнес | 20 август, 11:57

    Pepsi Taste Challenge 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди

    Реклама | 20 август, 12:00

    Ходимларга нисбатан ўринсиз сўзлар ишлатган “Андижон сув таъминоти” директорига чора кўрилди

    Ўзбекистон | 20 август, 11:55

    Нигериядаги масжидда намоз вақти 27 киши ўлдириб кетилди

    Дунё | 20 август, 11:43

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Минга ўринбосар топди

    Спорт | 20 август, 11:43

    “Бутирка”, Сухановск ва Тоштурма – СССРдаги энг қўрқинчли қамоқхоналар

    Дунё | 20 август, 11:30

    Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ҳарорат 40 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 20 август, 11:20

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    Дунё | 20 август, 11:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.