• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий суд раисининг собиқ ўринбосари Баҳодир Деҳқонов сабаб 12 йилга қамалган самарқандлик тадбиркор Президентдан нажот кутмоқда (1-қисм)

    Самарқандлик Фарида Бурҳонова турмуш ўртоғи, тадбиркор, «Алмаз» ва «Золотой дворец» ресторанларининг собиқ раҳбари Шерзод Бурҳонов тергов жараёнларининг нотўғри олиб борилиши ва прокуратуранинг судга таъсир кўрсатиши натижасида ноҳақ қамалганлигини билдириб, «Дарё»га мурожаат қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мурожаатчининг маълум қилишича, Олий суд раисининг собиқ ўринбосари Баҳодир Деҳқоновнинг кўрсатмаси асосида Шерзод Бурҳоновга 2017 йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми «а,в», 168-моддаси 3-қисми «а» банди, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси, 28, 211-моддаси 3-қисми «а» банди ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 12 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    — Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 7 январь куни прокуратура органлари ходимлари билан учрашувда иккита иш ўрнини яратган тадбиркорни бошимда кўтаришга тайёрман деб айтганди. Бироқ, Самарқанд вилоятининг собиқ прокурори, Олий суд раисининг собиқ ўринбосари Баҳодир Деҳқоновнинг адолатсизликлари сабабли турмуш ўртоғим қамалиб кетди, — дейди Фарида Бурҳонова. — Самарқанд вилоят ИИБ терговчилари тергов ҳаракатларини ноқонуний равишда олиб боришди. Турмуш ўртоғимнинг тадбиркорлик фаолиятини ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳақида нотўғри қарор чиқарилган. Барча ошхона, кафе, ресторан, тўйхоналар ялпи даромадидан 5-10 фоиз даромад солиғи тўлови қонунда белгиланган бўлсада, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг тазйиқи билан ҳамма турдаги солиқларни ноқонуний тўламаган деб хулоса чиқарган.

    Фарида Бурҳонованинг маълум қилишича, турмуш ўртоғининг иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари ҳам нотўғри амалга оширилган. Хусусан, «Регистон Алмаз Инвест» хусусий корхонасида 2016 йилнинг 29 сентябрь кунги Самарқанд вилоят ИИБ катта терговчиси С.Одилов ва Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходими Д.Ғаниев томонидан ўтказилган камерал назорати ўрганишлари ҳам бир томонлама, яъни Шерзод Бурҳоновга қандай бўлмасин айблов қўйиш мақсадида амалга оширилган.

    «Регистон Алмаз Инвест» хусусий корхонаси Prior Consult солиқ маслаҳатчилари ташкилоти МЧЖ томонидан тўлиқ қайта тафтиш қилиниб, Шерзод Бурҳоновнинг фаолияти давомида ҳеч қандай ноқонуний хатти-ҳаракатлар бўлмаганлиги, Самарқанд вилоят ИИБ терговчилари томонидан ўтказилган тафтиш мутлақо нотўғри тарзда кўрилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этган бўлсада, Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Б.Алиқулов жиноят ишини кўриш давомида Баҳодир Деҳқоновнинг кўрсатмаси асосида далилларни ҳисобга олмаган ҳолда ҳукм ўқиган.

    Фото: «Алмаз» ресторани

    Фото: «Алмаз» ресторани

    — Аслида менинг номимда бўлган «Алмаз» ва «Золотой дворец» ижара асосида фаолият кўрсатган. Шерзод Бурҳоновга тегишли хусусий корхоналарда жами 10 миллиард сўмдан ортиқ даромад кўриб, барча солиқлардан 3,5 миллард сўм солиқ тўламаган деб хулоса беришган. Зарарни қоплаш учун ва легаллаштирилган мулк деб 6 миллиарддан ортиқ мулкимиз хатланиб олинди. «Алмаз» ва «Золотой дворец» тўйхоналари суд ҳукми билан мусодара қилинди, — дейди Фарида Бурҳонова.

    Prior Consult солиқ маслаҳатчилари ташкилоти МЧЖ томонидан Самарқанд вилоят ИИБ катта терговчиси С.Одилов ва Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходими Д.Ғаниев томонидан ўтказилган камерал назорати ўрганишлари ҳам бир томонлама амалга оширилганлиги аниқланган. Натижада текширувчилар корхонанинг 2010—2016 йиллардаги камерал назорати ўрганишлари тўғрисида нотўғри хулоса берган. Ваҳолангки, Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 9 февралдаги «Давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахслар фаолиятини камерал назоратдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги 30-сонли буйруғининг 17-банди 3-хатбошисига мувофиқ, 2016 йилнинг 25 октябридан уч ой мобайнида камерал назоратдан ўтказилиши, 2010—2015 йил якунлари бўйича 17-банд 4-хатбошисига асосан, йил якуни бўйича йиллик тақдим этиладиган ҳисоботлар бўйича тақдим этилиши белгиланган кундан бошлаб 1 майга қадар камерал назорат амалга оширилиши лозим эди.

    Бироқ, ДСИ томонидан юқоридаги буйруқда белгиланган тартибга амал қилинмасдан, Самарқанд вилоят ИИБ Тергов бўлими томонидан тақдим этилган маълумотларга ва иқтисодий таҳлил усуллари асосида 2010—2015-якунлари ва 2016 йил июль ойидан сентябрь ойигача бўлган даври 2016 йилнинг 17 октябрига қадар тартибга зид равишда камерал назорати ўтказилган.

    Фото: «Золотой дворец» ресторани

    Фото: «Золотой дворец» ресторани

    Ушбу буйруқнинг 15-бандида солиқ тўловчининг жойлашган жойидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши кўрсатилган. Бироқ, текширувчи томонидан буйруқ талабларига амал қилинмасдан Самарқанд вилоят ИИБ Тергов бўлими терговчиси томонидан тақдим қилинган сўроқ баённомалари маълумотлари ва текшириш давомида тўпланган маълумотлар, олинган тушунтириш хатлари асос қилиниб, 2010—2015 йиллар якуни ва 2016 йилнинг 8 ойи учун солиққа тортиладиган база 10 миллиард сўмга кам кўрсатилган ва давлат бюджетига 603 миллион сўм ягона солиқ тўлови тўланмай қолган деб нотўғри хулоса қилинган.

    Энг асосийси, Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 4 мартдаги «Солиқ тўловчиларда солиқ текширувларини ташкил қилиш, ўтказиш ва ҳужжат билан расмийлаштиришга доир услубий тавсияларни тасдиқлаш ҳақида»ги 52-сонли буйруғининг 16-боб, 56-бандида солиқ текширув далолатномасида текшириш давомида аниқланган солиққа оид ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг ҳужжатлар билан тасдиқланган далиллари, изчил баён этилиши ёки бошқа меъёрий ҳужжатлар билан кўрсатилган ҳолда аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга доир текширувчиларнинг хулосалари қайд этилиши кераклиги белгиланган бўлсада, текширув томонидан кам кўрсатилган солиққа тортиладиган базанинг қандай ҳисобланганлиги умуман ёритилмаган.

    Текширув томонидан 2011—2015 йиллар учун Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги 595-сонли қарори иш ҳақи фондидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия таъминотига бирор сўм ҳисобланмаганлиги умуман ифодаланмаган.

    Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 31 майда 2110-сон билан рўйхатга олинган «Солиқ тўловчилар томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 17-бандига зид равишда 2011—2015 йиллар ва 2016 йил 1 сентябрь кунига қадар 10 миллиард сўм кўрсатилган хизматлар учун тушган нақд пулларни назорат касса машинасидан чеклар урмасдан хизмат кўрсатувчи банк кассаларига инкасация хизмати орқали топширмасдан бошқа мақсадлар учун ишлатиб юборилган, деб нотўғри хулосага келинган.

    — Терговчилар томонидан тўланмаган солиқ миқдори 1 миллиард сўм деб аниқланиб, бошқа фирибгарлик ва товламачилик, пора бериш жиноятларидан кўрилган зарар 1 миллиард 700 миллион сўмга яқин ҳисобланди. Шундан 890 миллион сўмлик автомашина ва «Золотой дворец» қурилишига қолган маблағ, яъни 700 миллион сўм ишлатилиб, легаллаштирилган деб кўрсатилган, — дейди Фарида Бурҳонова. — Суд қарори билан айнан «Золотой дворец» ресторани тергов давомида аниқланган 4 миллиард 300 миллион сўмлик нархи кўрсатилмасдан тўлиқ давлат фойдасига ўтказилди. Энг қизиғи, келтирилган зарар сифатида қайд этилган маблағ тўлиқ қопланган бўлсада, турмуш ўртоғимга 12 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Ваҳоланки, Шерзод Бурҳоновга Жиноят Кодексининг 184-моддасида назарда тутилган солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш айби қўйилган. Мазкур моддада қасддан яширилган, камайтириб кўрсатилган фойда (даромад) бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиқ тўланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди, деб белгилаб қўйилган бўлсада, Самарқанд шаҳар суди судьяси Б.Алиқулов буни инобатга олмаган.

    Дастлабки суд ҳукми касация инстанция судида ҳам ўз кучида қолдирилган. Суднинг чиқарилган асоссиз қарори сабабли Фарида Бурхоновага тегишли бўлган мол-мулклар мусодара қилиниб, унинг манфаатига жиддий зарар етказилган. Судда Шерзод Бурҳонов 1 миллиард 700 миллион сўм зарар етказгани аниқ далиллар билан исботланмаган бўлсада, пора предмети учун 107 миллион сўм ундириш белгиланган.

    Фарида Бурҳонованинг таъкидлашича, суд унга тегишли бўлган 5 миллиард 200 миллион сўмлик мулкни асоссиз равишда давлат фойдасига ўтказиб юбориши натижасида унга 3 миллиард 400 миллион сўмлик моддий зарар етказган.

    Олий суд Пленумининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга оид ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги 2011 йил 11 февралдаги қарори 7-банди иккинчи хатбошида «Агар шахсни ЖК 243-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда айблашга доир ишни кўриш чоғида пул маблағлари ёки мулкнинг муайян қисми жиноий йўл билан орттирилмаганлиги аниқланса, улар ЖПК 211-моддаси 4-бандига асосан қонуний эгасига қайтарилиши лозим», деб белгилаб қўйилган.

    Бироқ, Самарқанд вилоят прокуратураси ва вилоят суди асоссиз равишда Фарида Бурҳонованинг талабларини рад қилиб келмоқда.

    Қизиқ жиҳати шундаки, «Золотой дворец» ресторанида «Малика Лаззат таомлари» оилавий корхонаси ижара асосида фаолият кўрсатиб келган ва ташкилот раҳбари мутлақо бошқа киши бўлган. 2016- йилнинг 20 сентябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ тергов бўлими катта терговчиси С.Одилов ва Самарқанд шаҳар ДСИ ходими А.Аҳмедов томонидан мазкур ресторанда ҳам камерал назорат нотўғри ўтказилган.

    Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 31 майда 2110-сон билан рўйхатга олинган «Солиқ тўловчилар томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 12,13,14 ва 15-бандларига зид равишда солиққа тортиладиган база 1 миллиард 876 миллион 550 минг сўм кам кўрсатилиши натижасида давлат бюджетига 93 миллион сўм ягона солиқ тўлови қўшимча ҳисоблаб юборилган.

    Солиқ Кодексининг 85-моддасида (Солиқ текшируви ва шакллари) солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиш) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида солиқ тўловчининг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва таққосланиши белгилаб қўйилган. Солиқ Кодексининг 359-моддасида ҳисобот даври календарь йил ва йил чораги эканлиги, яъни корхона томонидан 2016 йилнинг июль ва сентябрь ойлари учун (3-чорак учун ҳисобот даври 25 октябрь) солиқ ҳисоб-китоблари тақдим этилмаган бўлсада, текширувчи томонидан 2016 йилнинг 1 октябригача бўлган давр Солиқ Кодексининг 85-моддасига зид равишда текширишдан ўтказилиб, нотўғри таҳлил қилинган ва ноаниқ суммалар билан солиштирилиб, натижада солиқлар қўшимча ҳисобланган.

    — Суд ўз ҳукмини чиқаришда турмуш ўртоғимга тегишли бўлмаган шахсларнинг мол-мулкини давлат фойдасига ўтказиш тўғрисида нотўғри хулосага келган. Хусусан, Рауф Файзиев номига расмийлаштирилган 95 миллион сўмлик Mazda 626, Абдунаби Жўрақулов номига расмийлаштирилган 117 миллион сўмлик Captiva, Парвиз Ҳамроқулов номига расмийлаштирилган 83 миллион сўмлик Captiva, Толиб Умаров номига расмийлаштирилган 105 миллион сўмлик Malibu ва ўзимнинг номимда бўлган 255 миллион сўмлик Mazda-6 русумли автомобилларни давлат фойдасига ўтказиб юборди, — дейди Фарида Бурҳонова. — Наҳотки, суд бу автомашиналар бошқа кишиники эканлигини билмаган бўлса?

    Фарида Бурҳонова Бош прокуратура томонидан суд қарори қайтадан кўриб чиқилиб, унга протест киритилишини истамоқда.

    — Самарқанд вилояти ИИБ катта терговчиси С.Одилов турмуш ўртоғимга «биз юқоридан буюрилган буйруқни бажараяпмиз. Сиз юз фоиз қамаласиз. Сизга ҳеч ким ёрдам беролмайди. Бунинг орқасида қандай кучлар турганини тасаввур ҳам қилолмайсиз», деганди. Кейинчалик маълум бўлишича, бунинг ортида Самарқанд вилоятининг собиқ прокурори, Олий суд раиси ўринбосари Баҳодир Деҳқонов турган экан, — дейди Фарида Бурҳонова.

    Маълумот учун, Шерзод Бурҳонов ҳукм ўқилганидан сўнг 2 йил 11 ой қамоқда ўтирди. Икки ойдан буён манзилли колонияда жазони ўтамоқда.

    (Давоми бор)

    09.09.2019, 07:49   Изоҳ (0)   88996
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда ишлагани Исроилга кетаман деб ўйлаган аёл 8 минг доллардан айрилди

    08.09.2019, 22:55

    Тошкент 2000 йиллик Мингўрикдан маҳрум бўлиши мумкин. Ёдгорликда олимларни хавотирга солаётган ёриқлар пайдо бўлган

    08.09.2019, 22:34

    Ўзбекистонда шу кунга қадар таълим сифатини баҳолаш бўйича аниқ мезонлар бўлмагани тан олинди

    08.09.2019, 21:54

    Тошкент шаҳар ИИББ Шайхонтоҳурдаги хонадондан ичида катта миқдорда пул бўлган сейфни ўғирлаб кетган уч ўғрига интернет орқали мурожаат қилди

    08.09.2019, 19:52

    Инновацион ривожланиш вазири Наманганда болалик пайти ҳар куни 3-4 километр йўл босиб, мактабга пиёда бориб келганини эслади

    08.09.2019, 19:10

    «Ўзатом»: Ўзбекистонда АЭС қуриладиган майдонча МАГАТЭ талабларига мос келади

    08.09.2019, 18:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Нозик дидлилар учун: Asus’нинг Copilot+ га эга биринчи SI ноутбуки – Vivobook С 15 нималарни таклиф қилади


    Наманганда Kia дилерлик марказининг очилиши 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Замонавий электромобилларда “Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат”


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    President Tech Award 2024 танловига аризалар қабул қилинмоқда


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Европа Чемпионлар Лигасининг янгича формати: асосий ўзгаришлар ва бунинг мухлисларга қандай фойдаси бор?

    30.08.2024, 10:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Хитой билан музокарада катта ютуқларга эришилгани ҳақида баёнот берди

    Дунё | 11 май, 20:56

    Зеленский Ўзбекистондаги учта компанияга санкция қўллади

    Ўзбекистон | 11 май, 20:20

    Суперлига. “Навбаҳор” минимал ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 11 май, 20:09

    Лаб бўёғи нега узоқ турмайди: сиз билмаган 5 хато

    Лайфстайл | 11 май, 19:50

    Макрон Украинага қанча ҳарбий юборилиши мумкинлигини айтди

    Дунё | 11 май, 19:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.