Самарқанд шаҳрининг Интизор кўчасида яшовчи 21 ёшли У.А. ва М.Ибрагимов кўчасида яшовч 38 ёшли Л.Ғ. исмли аёл Тайлоқ туманида яшовчи 34 ёшли М.Р. исмли аёлни Исроилга ишлашга юборишни ваъда қилган.
ИИВнинг хабарига кўра, улар шу ваъда билан тайлоқлик аёлдан алдов йўли билан 8 минг доллар пул олган. Воқеа 2018 йилнинг август—декабрь ойларида юз берган, бироқ улар шу вақтгача берган ваъдасини бажармаган.
Алданиб қолган аёл 2019 йил 5 сентябрь куни Самарқанд шаҳар ИИБга мурожаат қилган. «Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, У.А. ва Л.Ғ. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)