Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 9 сентябрь, душанба куни ўртоқлик ўйинларида иштирок этди.
Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Иордания пойтахти Амман шаҳрида Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиб, нурсиз дуранг қайд этди.
Маълумот учун, 10 сентябрь куни ЖЧ—2022 2-босқич саралаш ўйинларининг 2-тури бўлиб ўтади. Мазкур турда Ўзбекистон дам олади. Қайд этиш жоиз, мамлакат бош жамоаси илк турда Фаластинга 0:2 ҳисобида ютқазганди.
Ўртоқлик ўйини
9 сентябрь, душанба
Ўзбекистон — Ироқ 0:0
Ўзбекистон: 12.Санжар Қувватов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 15.Егор Кримец (Достон Турсунов, 73), 20.Ислом Тўхтхўжаев, 6.Даврон Ҳошимов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 18.Азиз Ғаниев, 19.Қувондиқ Рўзиев (Достонбек Ҳамдамов, 62), 23.Санжар Шоаҳмедов (Остон Ўрунов, 64), 10.Жалолиддин Машарипов (Достон Ибрагимов, 75), 14.Элдор Шомуродов (Игор Сергеев, 57).Ироқ: 20.Муҳаммад Ҳамид, 3.Мустафо Муҳаммад, 6.Нажим Шван, 7.Моҳанад Абдулраҳим, 11.Ҳумам Тариқ, 13.Башар Ресан (21.Алаа Аббос, 75), 14.Амжед Атван, 15.Дургам Исмоил, 16.Осама Жаббор, 22.Ребин Ғариб (4.Суад Нотиқ, 88), 23.Майтам Жаббор.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!