Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионати бошланди.
9 сентябрь, душанба куни -75 килограмм вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фанат Қаҳрамонов мўғулистонлик Давааням Даваасуренга қарши рингга кўтарилди.
Уч раунд давом этган баҳсда Қаҳрамонов яққол устунлик билан (5:0) ғолиб чиқди. Энди Фанат иккинчи босқични 14 сентябрь куни австралиялик Адриан Каммаранога қарши ўтказади.
Қолган ўзбекистонлик боксчилар эртадан ўз жангларини бошлайди.
Янада кўпроқ бокс ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!