Давлат божхона қўмитаси томонидан мамлакатга хориждан импорт қилинаётган асосий халқ истеъмол товарларининг ҳажмлари доимий равишда таҳлил қилиб борилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита ахборот хизмати маълум қилди.
Таҳлиллар мамлакат аҳолиси учун зарур бўлган халқ истеъмол товарлари катта ҳажмларда импорт қилинаётганлиги, мазкур ҳолат эса бу турдаги товарларга эҳтиёж ҳамон юқори эканлигини кўрсатмоқда.
Шунингдек, ўрганишлар импорт қилинаётган аксарият товарлар республика тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилиши мумкинлигини, бунинг учун эса барча шарт-шароитлар мавжудлигини кўрсатди ва Давлат божхона қўмитаси ушбу турдаги маҳсулотлар ҳақида тадбиркорларимизга батафсил маълумотларни етказишни лозим деб топди.
Ҳурматли тадбиркорлар!Сизларга тақдим этилаётган ушбу маълумотлар республика аҳолиси учун зарур бўлган халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни режалаштириш ва йўлга қўйиш, шунингдек, ўз бизнесингизни янада кенгайтириш орқали мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, қўшимча ишчи ўринларини яратишда хизмат қилади деган умиддамиз.
Сизни қизиқтирган қўшимча маълумотлар бўйича қўмитанинг Ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси бошқармаси (78) 120-76-97 ва Ахборот хизмати (78) 120-76-17 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин», — дейилади мурожаатда.
Изоҳ (0)