«Хўжа Аламбардор» жоме масжиди бош имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг буйруғига асосан 6 сентябрь куни ўз лавозимини тарк этган.
«Azon.uz»нинг хабар беришича, Одилхон қори Юнусхон ўғли имом-хатибликдан ўз хоҳишига кўра, саломатлигини тиклаш мақсадида кетган.
Одилхон қори 2018 йил июлида ҳам Тошкентдаги «Шайх Зайниддин» (Кўкча) жоме масжиди имом-хатиблигидан саломатлиги туфайли, ўз хоҳишига кўра озод этилган эди (кейинроқ унинг ишдан олиниши сабаблари бошқача экани айтилган эди).
Маълумотларга кўра, «Хўжа Аламбардор» жоме масжидига янги бош имом-хатиб этиб Миржалил домла Мирсолиҳов тайинланган.
Изоҳ (0)