Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида яшовчи 27 ёшли Ф.Ж. 26 август куни Водий кўчасида жойлашган «Рапқон» темирйўл бекати ёнида рафиқаси Р.А. билан оилавий низо сабаб жанжаллашган.
ИИВнинг хабар беришича, жанжал давомида эр 28 ёшли хотинининг қорин ва юз қисмига уриб-тепиб, унга жароҳат етказган. Натижада Р.А. касалхонага ётқизилган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ф.Ж. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ахборотида.
Изоҳ (0)