Ўзбекистон фуқароси Х.Б. 3 август куни Қозоғистонда велосипеддан йиқилиб, оғир умуртқа-орқа мия жароҳати билан Олмаота шаҳар касалхонасининг реанимация бўлимига ётқизилган эди.
Ўзбекистоннинг Олмаотадаги бош консулхонасидан маълум қилишларича, унинг соғлиги ҳолатига ижобий ўзгариш қайд этилиши бошланган. «Комплекс муолажадан сўнг мутахассислар беморни транспортда олиб кетиш мумкин деган хулосага келди», — дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этишларича, ҳозирда Олмаотадаги бош консулхона Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда ватандошни реанимобилда врач назорати остида муолажани давом эттириш учун Тошкент шаҳрига жўнатиш масаласини ҳал қилмоқда.
Аввалроқ Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 6 сентябрь куни ўзбекистонлик меҳнат муҳожири қурилиш майдончасида баландликдан қулаб, ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)