Мўйноқ тумани ҳудудида браконьерлар томонидан Қорақалпоғистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторларига ҳужум қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Бош прокуратура матбуот хизмати Мўйноқ туманида ноқонуний ов билан шуғулланиб келган фуқаролар тўғрисида хабар бериб, уларнинг уч нафари ушлангани, қолган икки нафари эса қидирилаётганини маълум қилган эди.
Ҳолат юзасидан берилган қўшимча маълумотга кўра, олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида қидирувда бўлган икки нафар фуқаро ҳам аниқланиб, терговга жалб қилинган.
«Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда», — дейилади идора ахборотида.
Изоҳ (0)