«Дориан» тропик тўфони 26 август куни Атлантика океанидаги Барбадос оролида пайдо бўлиб, уч кундан сўнг Багам оролларига ёпирилган. Тўфон кучи соатига 285 км/соат тезликни ташкил қилмоқда.

Фото: Reuters

Багам ороллари бош вазири Хьюберт Миннис тўфон Катта Багам ва Абако оролларига зарар етказгани, 13 мингга яқин уй тўлиқ вайрон бўлгани ҳақида маълумот берганди.

Фото: Reuters

Бундан аввалроқ АҚШ тўфонларни кузатиш миллий маркази «Дориан»ни Саффир-Симпсон шкаласи бўйича тўртинчи — «катта талафот» даражасидалигини маълум қилган.

Фото: Reuters/Marco Bello

Фото: Reuters/Gregg Newton

«Дориан» тўфони сабаб Ривер-Пилотга олиб борадиган йўлнинг зарар кўрган қисми.

Фото: Reuters/Ramond A King

Фото: Reuters/Nigel R Browne

Фото: Reuters/KHG MAG

Бир муддат аввал Дональд Трамп «Дориан» бўрони сабаб Польшага сафарини бекор қилганди. Трамп Польшага 1 сентябрь куни Иккинчи жаҳон уруши бошланишининг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашиш учун ташриф буюриши керак эди.

«Мен учун шу ерда бўлиш муҳим. Бўрон, кўринишидан, жуда ҳам жиддий бўлиши мумкин», — деган Дональд Трамп.

Фото: Reuters

Аввалроқ «Дориан» тўфони сабаб Багам оролларида беш киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.