«Дориан» тропик тўфони 26 август куни Атлантика океанидаги Барбадос оролида пайдо бўлиб, уч кундан сўнг Багам оролларига ёпирилган. Тўфон кучи соатига 285 км/соат тезликни ташкил қилмоқда.
Багам ороллари бош вазири Хьюберт Миннис тўфон Катта Багам ва Абако оролларига зарар етказгани, 13 мингга яқин уй тўлиқ вайрон бўлгани ҳақида маълумот берганди.
Бундан аввалроқ АҚШ тўфонларни кузатиш миллий маркази «Дориан»ни Саффир-Симпсон шкаласи бўйича тўртинчи — «катта талафот» даражасидалигини маълум қилган.
«Дориан» тўфони сабаб Ривер-Пилотга олиб борадиган йўлнинг зарар кўрган қисми.
Бир муддат аввал Дональд Трамп «Дориан» бўрони сабаб Польшага сафарини бекор қилганди. Трамп Польшага 1 сентябрь куни Иккинчи жаҳон уруши бошланишининг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашиш учун ташриф буюриши керак эди.«Мен учун шу ерда бўлиш муҳим. Бўрон, кўринишидан, жуда ҳам жиддий бўлиши мумкин», — деган Дональд Трамп.
Аввалроқ «Дориан» тўфони сабаб Багам оролларида беш киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)