Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи Й.К. хонадонида 1 сентябрь куни портлаш содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беради.
Портлаш ошхона газ плитасини ёқиш учун гугурт чақилганда, газ баллонидан сизиб чиқиб, тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан содир бўлган.
Оқибатда Й.К.нинг ошхонада бўлган 4 ёшли қизи куйиш жароҳатини олган ва касалхонага ётқизилган.
Айни вақтда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)