Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги масъул ходими Азим Аҳматов ҳозирда меҳнат мигрантларининг сони тахминан 2,6 ва 3 миллион атрофида эканлигини билдирди.
Адлия вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бу ҳақда у 30 август куни ўтказилган «Қонунчиликдаги янгиликлар» номли брифинг ва матбуот анжуманида айтиб ўтган.
Шунингдек, масъул ходимнинг таъкидлашича, Россияда пайвандлаш (сваркачилик) ишлари учун талаб жуда юқори эканлигини ҳамда уларга катта миқдорда ҳақ тўланаётганлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)