• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда янги таҳрирдаги Солиқ кодекси ишлаб чиқилди

    Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, халқаро ва миллий экспертлар билан биргаликда янги таҳрирдаги Солиқ кодексини ишлаб чиқди.

    Фото: Давлат солиқ қўмитаси

    Фото: Давлат солиқ қўмитаси

    Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси тўғридан тўғри амал қилувчи ҳужжат бўлади. Бу мақсадни кўзлаган ҳолда, унга солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи қонуности ҳужжатлар қоидалари, шу жумладан, солиқ ставкалари киритилди. Лойиҳа солиқларни ундириш принциплари, ёндашувлари бўйича бошқа мамлакатларнинг амалиётда синалган тажрибасининг қўлланилишига асосланган.

    Солиқ кодексининг амалдаги тузилиши сақланиб қолинган, у умумий қисм (солиқ маъмурчилиги масалалари) ва махсус қисмга (солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг асосий қоидалари) бўлиниши назарда тутилган.

    Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасида таклиф этилаётган асосий консептуал ўзгартиришлар:

    I. Махсус солиқ режимларининг бекор қилиниши:

    бозорлар учун, уларни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказган ҳолда;

    концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар учун уларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини жорий этган ҳолда. Бунда мазкур фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун ундириладиган давлат божи миқдорини пасайтириш назарда тутилмоқда;

    факат адвокатлик ҳайъатлари учун нотижорат ташкилоти мақомини сақлаб қолган ҳолда, адвокатлик бюро ва фирмалари умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилади;

    қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчиларни умумбелгиланган солиқларни ёки айланмадан солиқ тўлашга ўтказган ҳолда. Бунда солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси учун фойда солиғи бўйича «нол» ставкада ва мол-мулк солиғидан озод этиш белгиланмоқда;

    якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган суммада жисмоний шахслар даромадидан солиқ тўлаш тартиби сақланиб қолади. Бунда уларга декларация асосида солиқ тўлашни танлаш ҳуқуқи берилади, бу солиқ юкини янада адолатли тақсимлаш ва мазкур солиқ тури бўйича берилган имтиёзларни қўллаш имконини беради.

    Солиқ кодексидан давлат божи, айрим турдаги товарларни (алкоголли маҳсулотлар) сотиш ҳуқуқи учун йиғими сингари бўлимлар чиқариб ташланмоқда. Уларни алоҳида «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунида (янги таҳрирдаги) назарда тутиш таклиф этилмоқда.

    II. Умумий қисмга киритилаётган қўшимчаларда қуйидагилар назарда тутилган:

    солиқ тўловчилар ва солиқ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаштириш;

    солиқ органларига таҳлика-таҳлил натижаларига кўра (инспектор аралашувисиз) ваколатли орган билан келишмаган ҳолда, камерал, сайёр текширувлар ва солиқ аудитини тайинлаш ҳуқуқини берадиган солиқ назоратини ўтказишнинг янги тартибини жорий этиш;

    солиқ аудитини ўтказиш, солиқ низоларини судгача тартибда ҳал этиш, шунингдек, солиққа оид ҳуқуқбузарликнинг турига қараб жавобгарлик чораларини белгилаш тартибини деталлаштириш;

    ортиқча тўланган солиқ ўз вақтида қайтарилмаганлиги учун пеня тўлаган ҳолда солиқ суммасини ўз вақтида қайтариш бўйича солиқ органларининг жавобгарлигини кучайтириш;

    солиқлар тўланишини таъминлаш бўйича янги дастакларни, шунингдек, коллегиал органлар (комиссиялар) иштирокисиз пуллик асосда солиқлар тўланишини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконини бериш тартибини жорий этиш;

    солиқ солишдан бўйин товлашга қарши тадбирлар белгилаш бўйича нормаларни, шу жумладан, «битимларни қайта малакалаш» қоидаларини, «сохта битимлар» бекор қилинишини, фирибгарликдан иборат битимлар бўйича чегирмалар тақдим этилмаслигини белгилаш.

    III. Махсус қисмга киритилаётган қўшимчаларда солиқларни ҳисоблаб чиқариш механизмини ва тўлаш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, барча солиқ солиш элементларини аниқлаштириш ва тартибга солиш назарда тутилган.

    Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида солиқларнинг 9 та тури назарда тутилган, катта бўлмаган компаниялар (1 миллиард сўмгача айланмага эга бўлган) учун айланмадан солиқ кўринишидаги махсус солиқ режими сақланиб қолади.

    Солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш бўйича асосий ўзгартиришлар:

    Қўшилган қиймат солиғи бўйича:

    батафсил камерал текширув ўтказилганидан кейин солиқ тўловчиларга ҚҚС бўйича «салбий» салдони қайтариш ҳуқуқи тақдим этилади. Йирик солиқ тўловчилар учун уни соддалаштирилган тартибда қайтариш ҳам назарда тутилмоқда. Айни пайтда ҚҚС бўйича «салбий» салдо фақат экспортёрларга қайтарилмоқда;

    асосий восита объектлари, шу жумладан, кўчмас мулк объектлари харид қилинганда (барпо этилганда) ҚҚСни бир йўла ҳисобга олиниши жорий этилади. Айни пайтда ҳисобга олиш тенг улушларда кетма-кет келувчи 12 ой давомида, кўчмас мулк объектлари бўйича эса 36 ой давомида амалга оширилмоқда;

    ҚҚСдан озод бўлиш ҳуқуқига эга элчихоналар ва халқаро ташкилотларга хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҚҚСсиз реализация қилишнинг амалдаги тартиби ўрнига ҚҚСни соддалаштирилган схема бўйича қайтариш таклиф этилмоқда;

    норезидентлар томонидан кўрсатиладиган электрон хизматларга солиқ солиш жорий этилмоқда;

    давлат мулкини ижарага бериш бўйича хизматлар учун ҚҚС жорий этилмоқда, бу хусусий сектор билан рақобатлашиш имконини беради;

    солиқ тўловчилар томонидан содир этиладиган фирибгарлик ҳаракатлари, жумладан, раҳбарлар (муассислар) ёки уларнинг оила аъзолари эҳтиёжлари учун товар-моддий бойликларни текинга бериш, сотиб олиш ва бошқа ҳолатларда бартараф этишга йўналтирилган чора-тадбирлар назарда тутилган;

    ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва тўлаш муддатлари қайта кўриб чиқилмоқда. Чунончи, катта бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар (чораклик айланмаси 1 миллиард сўмдан кам бўлган) ҳисоб-китобни ҳар ойда тақдим этишлари ўрнига ҳар чоракда тақдим этиши белгиланди;

    Фойда солиғи бўйича:

    илгари солиқ солинган шундай даромад суммалари бўйича ҳисобга олиш механизмини жорий этиш орқали дивидендларга поғонали солиқ солишдан воз кечиш таклиф этилмоқда;

    фоизларга тўлов манбаида эмас, балки уларни олувчиларни солиққа тортиш тартиби жорий этилмоқда;якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ солинадиган базани соддалаштирилган тартибда тушумнинг 25 фоизи миқдорида белгилаш ҳуқуқи берилмоқда;

    солиқ солинадиган фойдани технологик асбоб-ускуналар ёки кўчмас мулк объектларини харид қилишга йўналтириладиган маблағлар суммасига камайтириш қисмида имтиёзни бекор қилган ҳолда уларни харид қилишда бир йўла амортизация чегирмалари тартиби жорий этилмоқда;

    аванс тўловлари бўйича маълумотномалар бекор қилинади. Улар ўтган чорак якунларига кўра фақат йирик солиқ тўловчилар учун ҳисобланади;

    Мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича:

    объектларни ҳисобга олиш сифатини ошириш мақсадида тақдим этилган имтиёзларни бекор қилган ҳолда, алоҳида объектлар (ер участкалари) бўйича пасайтирилган солиқ ставкаларини жорий этиш таклиф этилмоқда;

    белгиланган муддатда фойдаланишга жорий этилмаган асбоб-ускуналарга мол-мулк солиғининг солиқ солиш объектидан чиқариб ташланмоқда;

    ягона ер солиғи тўловчиси бўлмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар ер солиғини қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқариш тартиби жорий этилмоқда;

    Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича:

    сувдан қуйидаги мақсадларда фойдаланганда оширилган (беш баравар миқдорда) солиқ ставкалари қўлланилади:

    а) сувдан фойдаланишнинг белгиланган лимитларидан ортиқ ҳажмда фойдаланилганда — ошган қисмига;

    б) рухсат берувчи ҳужжатларсиз;

    в) автотранспорт воситаларини ювувчи корхоналар томонидан ер усти манбаларидан фойдаланганда.

    Бошқа турдаги солиқлар бўйича тўловчилар тоифасига, солиқ солиш объектига ва солиқ солинадиган базани белгилаш тартибига аниқлаштиришлар киритилди.

    Янги Солиқ кодекси тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамалари 17 сентябрга қадар давом этади.

    02.09.2019, 19:31   Изоҳ (0)   34737
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саида Мирзиёева: Отамнинг кўзларига тикилиб туриб, нигоҳларида қатъият ва ишончни — ҳамма кўзлаганлари албатта амалга ошишига бўлган ишончни кўраман

    02.09.2019, 19:16

    Деҳқонобод тумани ҳокимига полковник унвони топширилди

    02.09.2019, 19:01

    Яккасарой ИИБ тумандаги ташландиқ ҳудудни болалар ўйингоҳига айлантирди

    02.09.2019, 18:47

    Ўзбекистонда август ойида истеъмол бозоридаги нархлар ўртача 2,9 фоизга ўсди

    02.09.2019, 18:04

    Ўз вақтида машина етказиб бермаган Самарқанддаги автосалон фуқарога 12,5 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди

    02.09.2019, 17:49

    Отабек Умаров мушакбозлик фонида рафиқаси Шаҳноза Мирзиёева билан бирга тушган видеоселфисини эълон қилди

    02.09.2019, 17:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09

    АҚШ бир ой ичида Буюк Британияга камида 20 та ядро бомбаси жойлаштирган бўлиши мумкин — ICAN

    Дунё | 7 август, 21:55

    Microsoft Исроилга миллионлаб фаластинликларни кузатишда кўмаклашгани аниқланди 

    Дунё | 7 август, 21:45

    Қайси ҳудудда никоҳдан ажралишлар энг кўп кузатилаётгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 август, 21:35

    Францияда пичоқ билан қуролланган номаълум шахс мэрга ҳужум қилди

    Дунё | 7 август, 21:25

    Тошкентда кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 7 август, 21:15

    Суперлига. “Нефтчи” Фарғона дербисида “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 7 август, 21:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.