Исроил—Ливан чегарасида шиаларнинг ҳарбийлаштирилган ташкилоти «Ҳизбуллоҳ» ҳамда Исроил ўртасида отишма содир бўлди, деб хабар беради Meduza.
Reuters агентлигининг маълум қилишича, 1 сентябрь куни «Ҳизбуллоҳ» жангчилари армиянинг чегара яқинидаги базасидан бир нечта танкка қарши ракеталарни учирган. «Ҳизбуллоҳ»га бўйсунувчи гуруҳларнинг ОАВга маълум қилишича, отишма оқибатида бир неча исроиллик ҳалок бўлган, бироқ Исроилнинг ўзи буни рад этмоқда.
Исроилнинг Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли самолётларига уюштирилган ҳужумга жавоб сифатида «Ҳизбуллоҳ»га алоқадор бўлган Ливан жанубидаги нишонларга зарба берилган.
Ливан бош вазири Саъд Ҳаририй АҚШ давлат котиби Майкл Помпео ва Франция президенти маслаҳатчиси Эммануэль Бон билан бўлиб ўтган телефон суҳбатида Исроил чегарасидаги вазиятга аралашишни сўраган.
Ҳаририй улардан мамлакат жанубий чегараларидаги вазиятнинг кескинлашувини олдини олиш учун АҚШ, Франция ва халқаро ҳамжамиятнинг аралашувини талаб қилган.
Аввалроқ, Ливан БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилиб, Ливан ҳаво маконини бузган Исроилга қарши «самарали» босим ўтказилишини сўраганди.
Изоҳ (0)