Анқара Шимолий Атлантика альянсини тарк этиш ниятида эмас. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди.
«Биз НАТО аъзолигидан ва иттифоқдошлардан воз кечиш ниятида эмасмиз», — деди Туркия раҳбари.
Туркия томонидан Россиянинг С-400 ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимлари харид қилиниши АҚШ ва НАТО норозилигига сабаб бўлган эди.
Вашингтон бунга жавобан Анқарага F-35 қирувчи самолётлари етказиб беришдан бош тортган ва санкциялар қўллаш билан таҳдид қилганди.
Изоҳ (0)