Германия канцлери Ангела Меркель истеъфога чиққанидан сўнг илмий фаолиятга қайтиш режаси борлигини билдирди.
«Менга фахрий докторлик унвонини тақдим этган барча университетлар канцлерлик лавозимини тарк этганимдан сўнг ҳали мен ҳақимда эшитишади», — деди сиёсатчи Лейпциг Олий менежмент мактабидаги чиқиши чоғида.
Меркель Лейпциг университети физика факультетини тамомлаган. Табиий фанлар доктори даражасига эга, квант кимёси бўйича диссертация ёқлаган.
У Лейпциг университети, Қуддус университети, Тел-Авив университети ва Россия кимё-технология университети фахрий доктори ҳисобланади.
Изоҳ (0)