Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акромов, раис ўринбосари — Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори Нуриймон Абулҳасан ишдан олинди, дея хабар бермоқда «Kun.uz».
Жасур Акромов 2018 йил апрелида қўмита раиси этиб тайинланган, Музаффар Комилов ва Нуриймон Абулҳасан эса унинг ўринбосарлари этиб тайинланган эди. Қўмитага энди ким раислик қилиши ҳозирча номаълум.
Нуриймон Абулҳасан Ўзбекистон ИИВнинг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасига раҳбар этиб тайинланган. Бу ҳақдаги хабарларни «Дарё» манбаси тасдиқлади.
Қайд этиш жоиз, Нуриймон Абулҳасан 1994 йилда Тошкент ислом институти (олий ма’ҳад)ни, 1997 йилда Мисрдаги Ал-Азҳар университетини тамомлаган, илгари Президент девонининг Миллатлараро ва дин масалалари бўйича хизмати ҳамда ИИВ тизимида ишлаган.
Изоҳ (0)