Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 август куни бир қатор хорижлик фуқароларни орден билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади.
Фармонга мувофиқ, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Ҳелена Фрэйзер, ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Жон МакГрегор, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли ва АҚШнинг Жон Хопкинс университети қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Фредерик Старр «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.
Шунингдек, Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.
Изоҳ (0)