Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида коррупцион жиноят содир этган коллеж ходими ушланди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Боёвут ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи масъул ходими А.А. фуқаро К.К.га 2011—2013 йилларда ўқиганлиги ҳақида диплом тайёрлаб бериш эвазига ундан 200 доллар талаб қилган.
Коллеж ходими А.А. мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, айтилган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Хабар беришларича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)