Украина бош вазири Владимир Гройсман ҳукумат раҳбарлигидан кетди. Бу ҳақда у ўзининг Facebook’даги саҳифасига жойлаган видеомурожаатида маълум қилган.
Гройсман мурожаатида ўзидан кейин келадиган бош вазирга куч, сабр, омад ва муваффақият тилаган. «Айнан у ва янги ҳукуматнинг ишидаги муваффақият кўп жиҳатдан Украина давлати ва ҳар бир украиналикнинг нормал ҳаёт тарзи муваффақиятини таъминлайди. Шахсан мен учун бу доим биринчи даражали масала бўлган», — дейди Гройсман.
https://www.facebook.com/volodymyrgroysman/videos/2350861965175898/
Маълумотларга кўра, Украина президенти Владимир Зеленский бош вазир лавозимига ўз офиси раҳбарининг ўринбосари Алексей Гончарукни таклиф қилади. Апрель ойида, президентлик сайловларининг иккинчи тури аввалида Гончарук «Зеленский кимлигини тушунмаётганини» ва «Порошенкони кўпроқ қўллаб-қувватлашини» маълум қилганди.
Гройсман Украина бош вазири этиб 2016 йилнинг апрелида тайинланган эди.
Изоҳ (0)