Камерун соҳилларида йўловчи кемаси чўкиб кетиши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди.
Нигериядан Камерунга йўл олган кема бортида экипаж билан бирга жами 132 киши бўлган. Уларнинг 4 нафари нигериялик, 107 нафари эса камерунлик денгизчилар томонидан қутқариб олинган.
Қутқарув операцияси ҳозир ҳам давом этмоқда. Авария сабаблари айни пайтда маълум эмас.
Изоҳ (0)