Таниқли дизайнер Изабель Толедо 59 ёшида саратон туфайли вафот этди.
Кубада туғилган ва кейинчалик АҚШга кўчиб ўтган Толедо 1985 йилда ўзининг илк коллекциясини тақдим этганди. У Мишель Обама учун яратган либоси билан танилганди. Собиқ биринчи хоним бу либосда эри Барак Обаманинг инаугурация маросимига келган.
Шунингдек, Изабель Толедо томонидан тайёрланган либосларни актрисалар Деми Мур, Деби Мейзар ва Дебра Мессинг ҳам кийиб юрган.
Изоҳ (0)