Британиянинг Jet2 авиакомпанияси учувчиси парвоз давомида ўзини ёмон ҳис этгани сабабли бортда йўловчи тариқасида бўлган шахс иккинчи учувчига самолётни шошилич қўндиришга ёрдам берди.
Учувчи кабинасида фавқулодда ҳолат юз бергани эълон қилинганидан сўнг таътилга йўл олган Jet2 авиакомпаниясининг бошқа бир учувчиси салон охиридаги жойидан қўзғолди ва кабинага ўтади.
«У бу ердан ҳаво кемаси эсон-омон қўнганидан сўнг чиқди. Самолётни дастлаб бошқарган учувчи эса Португа қўнганидан сўнг юзида кислород ниқоби билан аравачада олиб чиқилди», — дея ҳикоя қилган йўловчилардан бири.
Фавқулодда ҳолат юз берган самолёт йўловчилари сони келтирилмаган, бироқ Boeing 757 бортига 235 нафар йўловчини сиғдириши мумкинлигини билдирилмоқда.
Изоҳ (0)