Федерал прокуратура 2018 йили АҚШнинг Питтсбург шаҳрида жойлашган синагогада 11 кишини ўлдирган Роберт Боуэрсни ўлим жазосига ҳукм қилинишини сўради, деб хабар беради «ТАСС».
NBC телеканалининг маълумотларига кўра, суд материалларида қораловчи томон Боуэрсга ўлим жазоси берилишини қатъий талаб қилади.
2018 йилнинг 27 октябрида Пенсильвания штатидаги Tree of Life синагогасида содир бўлган отишма оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, шунингдек, олти киши жароҳат олган эди. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари 46 ёшли Роберт Боуэрсни қўлга олишга муваффақ бўлганди. Прокуратура Боуэрсга нисбатан диний тоқатсизлик сабаб жиноят содир этганлиги учун жиноят ишини очганди.
Изоҳ (0)