Mercedes-Benz Германиянинг шимоли-ғарбидаги Алхорн шаҳридаги ёпиқ аэродромда бир неча мингта автомобиллар сақламоқда. Мотор нашрининг ёзишича, уларнинг барчаси нуқсонли деталлар алмаштирилишини кутмоқда.
Немис журналистлари томонидан эълон қилинган видеолавҳада яроқсиз Mercedes’лар «қабристонида» асосан GLE ва GLS кроссоверлари сақланади. Аммо, у ерда C ва E моделдаги бир неча купелар ва ҳатто S-классдаги Mercedes Maybach седани ҳам кўзга ташланган.
Маълум бўлишича, АҚШда чиқарилган 40 мингга яқин GLE ва GLS кроссоверларининг экстерери ва интерерининг ишлаб чиқарилиши сифатида муаммолар аниқланган. Шу сабабли энди Mercedes-Benz автомашиналарни европалик мижозларига топширишдан аввал нуқсонли бампер ва ўриндиқларни алшмаштириш учун уларни вақтинчалик ушлаб туришга мажбур.
Изоҳ (0)