UzAuto Motors компанияси Россия бозорига автомобиллар экспортини қайта йўлга қўймоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
«Айни дамда UzAvto Motors МДҲ дистрибюторлик компанияси автомобиллар савдосини жадал йўлга қўйиш борасида Россиянинг дилерлик корхоналари билан музокаралар олиб бормоқда», дейилади хабарда.
Дастлабки R2 (Chevrolet Spark), R3 (Chevrolet Nexia3) ва R4 (Chevrolet Cobalt) моделлари Россия бозорига август ойининг охири ва сентябрь ойининг бошида етказилади. Савдо сентябрь ойидан бошланиши кўзда тутилган.
Ravon автомобиллари сўнгги марта Россияда 2018 йилнинг май ойида сотилган.
Автомобиллар етишмовчилиги Россия бозорида нархларнинг қайтадан кўриб чиқилиши ва компания бизнес модели ўзгариши туфайли юзага келди.
Изоҳ (0)