АҚШ собиқ президенти Барак Обама ёз фаслида турмуш ўртоғи билан эшитган энг севимли қўшиқлари плейлистини эълон қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Йле

«Ёз фасли тугаётгани сабаб Мишел иккимиз нимани эшитганимизга мисол келтиришга қарор қилдим. Бироз янги, бироз эски, бироз тез ва секин қўшиқларни эшитиб, сиз ҳам роҳатланасиз деган умиддаман», — деб ёзади собиқ президент.

Обама томонидан эълон қилинган 44 та қўшиқ ичида Дрейк, Стиви Уандер, Jay-Z ва Lizzo ҳам бор.

Фото: Twitter / Барак Обама

Масалан, Обаманинг плейлистидан Drake ва Rihanna’нинг 2016 йилда чиққан Too Good қўшиғи ўрин олган. Сингл тиражи 0,6 миллион нусхадан ошган бўлиб, Биллбоард журнали уни 2016 йилги АҚШнинг энг яхши қўшиқлари рўйхатига қўшган.