Forbes америкалик қўшиқчи Рианнани мусиқа оламидаги энг бой аёл деб топди. «Газета.ru»нинг ёзишича, унинг бойлиги 600 миллон доллар деб баҳоланмоқда.
Қайд этилишича, хонанда Мадонна, Селин Дион ва Бейонсе каби қўшиқчиларни ҳам ортда қолдирган.
Аниқлик киритилишича, қўшиқчи бойлигининг асосий қисмини LVMH Moet Hennessy Louis Vuitton халқаро компаниялар гуруҳи билан ҳамкорлик қилиш орқали топган. Бундан ташқари, Рианна Fenty Beauty номли косметика брендига эга.
Қолаверса, унинг бойлиги Savage X Fent ич кийимлар бренди ҳисобига ҳамда концерт дастурлари ва мусиқий альбом чиқариш ҳисобига ўсган.
Изоҳ (0)