АҚШнинг Иллинойс штатида бемор вейп (электрон сигарет) чекиш туфайли юзага келган оғир нафас олиш йўллари касаллигидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда штат соғлиқни сақлаш бошқармаси (IDPH) маълумотларига таяниб Spot хабар қилади.
Хабарларга кўра, Иллинойс штатида шифокорлар биринчи марта вейп чекиш оқибатида чақирилган нафас олиш йўллари касаллигидан юзага келган ўлим ҳолатини қайд этди.
Бўлимнинг ҳисоботида айтилишича, фақат Иллинойс штатида 17 ёшдан 38 ёшгача бўлган 22 киши «вейпинг» (электрон сигарет чекиш) туфайли нафас олиш йўллари касаллигига чалинган.
Бироқ, шифокорларнинг таъкидлашича, касалликнинг сабаби сифатида кўриб чиқилиши мумкин бўлган бирон бир умумий компонент топилмади.
Департамент директори Нгози Эзике электрон сигарет чекувчиларнинг шифокорларга мурожаат қилишининг асосий сабаби, кўкрак оғриғи ёки нафас олишнинг қийинлашиши каби симптомлари эканлигини айтди.
Изоҳ (0)