Украинанинг беш президенти илк марта бирга суратга тушди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Суратни журналист Sonyа Кошкина мустақиллик байрами муносабати билан Мариинск қасрида ўтказилган қабул чоғида олган.
Суратда Леонид Кравчук (1991—1994), Леонид Кучма (1994—2005), Виктор Юшенко (2005—2010), Пётр Порошенко (2014—2019) ҳамда мамлакатнинг амалдаги президенти Владимир Зеленскийни кўриш мумкин.
Украина мустақиллик байрами турли даврларни бирлаштирди. Президентлар мамлакат келажаги учун қадаҳ кўтарди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)