24—25 август кунлари футбол бўйича Италия А Сериясининг 1-тури доирасида 3 та учрашув якунланди.

Фото: Twitter/@acmilan

Турни «Парма»—«Ювентус» ўйини очиб берди.

Беллашувдаги ягона гол 21-дақиқада урилди. Унга «кекса синёра» ҳимоячиси Жоржо Кьеллини муаллифлик қилди.

Шу тариқа Турин клуби мавсумни ғалаба билан бошлади ва дастлабки 3 очкога эга бўлди.

Шу куни Карло Анчелотти бошлиқ «Наполи» «Фиорентина» майдонига сафар қилди.

Учрашув давомида мезбон жамоа аъзолари Эрик Пульгар (9—пенальти), Никола Миленкович (51) ҳамда Кевин-Принс Боатенг (65) биттадан голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Неаполликлардан Лоренсо Инсинье (42—пенальти, 67) дублга эришган бўлса, Дрис Мертенс (38), ва Хосе Кальехон (56) бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Шу тариқа ўйин 4:3 ҳисобида «Наполи» фойдасига якунланди.

25 август, якшанба куни Марко Жампаоло бошқарувига ўтган «Милан» жамоаси меҳмонда «Удинезе» билан баҳсга киришди.

Учрашувнинг 72-дақиқасида «Удинезе» ҳимоячиси Родриго Бекао Жанлуижи Доннарумма қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди (1:0).

Беллашув якунига кўра, «Милан» мавсумни мағлубият билан бошлади.

А Серия

1-тур баҳслари

24 август, шанба

«Парма»—«Ювентус» 0:1

Гол: 0:1 — 21 Кьеллини

«Фиорентина»—«Наполи» 3:4

Голлар: 1:0 — 9, пенальти, Пульгар, 1:1 — 38 Мертенс, 1:2 — 42, пенальти, Инсинье, 2:2 — 51 Миленкович, 2:3 — 56 Кальехон, 3:3 — 65 Боатенг, 3:4 — 67 Инсинье

25 август, якшанба

«Удинезе»—«Милан» 1:0

Гол: 1:0 — 72 Родриго Бекао

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!